"2021 йилда Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаси 8,3 миллиард долларни, шундан экспорт ҳажми 3,1 миллиард, импорт ҳажми 5,3 миллиард долларни ташкил этди", деган вазир ўринбосари журналистлар билан мулоқотда.
"Таъкидлаш керакки, Европа ва Осиё ўртасидаги энг қисқа трансконтинентал йўналишлар туркий давлатлар орқали ўтади. Шунинг учун уларнинг бирлашуви ва интеграциялашуви нафақат транзит юк ташиш ҳажми ошишига олиб келади, балки Евроосиё қитъасининг барча мамлакатлари ривожланишига фаол ҳисса қўшади",
Жасурбек Чориевнинг журналистларга маълумот беришича, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар портларидан юк ташишни ташкил этишда фаол фойдаланмоқда.
"Статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Туркманистон портлари иштирокида юк ташиш ҳажми икки баробардан кўпроққа, яъни 337 мингдан тоннадан 701 минг тоннага ошган", дея қайд этган вазир ўринбосари.