Олган Бекар шу йилнинг март ойида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ўз фаолиятини бошлаган эди.
– Фурсатдан фойдаланиб, сизлар билан айрим рақамларни бўлишсам. 2020 йилда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. 2021 йилда эса бу рақам 3 миллиад АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Қайд этиш жоизки, савдо муносабатларида экспорт ва импорт ўртасида мувозанат мавжуд, – деди элчи О.Бекар.
Иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, туризм ва экология мавзуларига оид журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди. Берилган таклифлар қабул қилинди ҳамда келгусида бирин-кетин амалга оширилиши айтилди.
Қувонарлиси, мамлакатимиз аҳолиси туристик саёҳатлар мақсадида энг кўп ушбу мамлакатга йўлланма олмоқда. Ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантлари бўлган юртдошларимиз сони ҳам кўп. Демак, мазкур давлат билан алоқаларимиз ва унинг ривожланиши муҳим аҳамиятга эга.
Мулоқотда кузда ўтиши кутилаётган Тошкент кинофестивалига Туркиядан ҳам қатор машҳур актёрлар келиши, таълим йўналишида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ва масъул идоралар билан келишувлар устида ишланаётгани айтиб ўтилди. Шунингдек, меҳнат мигрантлари масаласи бўйича ҳам икки давлат масъуллари ўзаро ҳамкорликда ишлашга келишиб олингани, турк тадбиркорларининг юртимизда дуч келаётган муаммолари тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида ижобий ҳал этилаётгани эътироф этилди.