Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ўз қутлов сўзида қадим замонлардан буён Япония ва Ўзбекистон халқлари ва маданиятларини боғлаб келаётган Буюк Ипак Йўлининг маданий меросини асраб – авайлашнинг муҳимлигини таъкидлади. Амалга оширилаётган лойиҳа Ипак Йўли бўйлаб топилган ноёб маданий бойликларни асраб-авайлашга кўмаклашиш, уларни ҳимоя қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон маданияти ривожига катта ҳисса қўшиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлигининг тимсолига айланишга қаратилган.

Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонда япон технологиялари ва маданий мерос объектлари ва предметларини сақлаш бўйича тажрибасини жорий этиш кўзда тутилган.

Хусусан, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон давлат тарих музейи ва Термиз археология музейига коллекциялар ва экспонатларни асраш учун ускуналар, шунингдек рақамли архивлаш учун зарур ускуналар, шу жумладан 3D сканерлар, 360 даражада суратга оладиган камералар ва бошқа жиҳозлар топширилади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.