Хусусан, Иттифоқнинг манфаатлари БМТ, ЮНЕСКО, халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага Конференцияси, Европа комиссияси ва Европа Парламенти, Европа Кенгаши, УНИДРУА ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотларда ифода этиб келинмоқда.

ХНИда турли комиссиялар ва ишчи гуруҳлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Уларнинг энг нуфузлиси ва ХНИ фаолиятида муҳим ўрин касб этувчи комиссиялардан  бири - Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси ҳисобланади (International Notarial Co-operation Commission).

Унинг асосий вазифаси - хорижий мамлакатлар нотариат тизимларини ХНИ аъзолигига қабул қилиш, аъзолигини тўхтатиш ва аъзоликдан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш, улар билан халқаро алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш, мақсад ва вазифаларини амалга оширишда кўмаклашиш ҳисобланади.

Мазкур Комиссия таркиби жами 15 нафар аъзолардан иборат бўлиб, унинг 7 нафари - ХНИ томонидан тайинланадиган Комиссия раиси, унинг ёрдамчи ва котиблари ташкил этса, қолган 8 нафари - ХНИнинг 91 аъзо мамлакатлар вакиллари орасидан сайланади.

Ўзбекистон - ушбу нуфузли комиссия таркибидан ўрин олди.

Комиссиянинг 8 нафар аъзосидан бири этиб Ўзбекистон вакили сайланди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси 2020 йил 22 январда ташкил этилган. У 2021 йил 3 декабрь куни Халқаро Нотариуслар Иттифоқига 91-аъзо сифатида қабул қилинди.

  Ўзбекистон нотариати ёш бўлишига қарамай Халқаро нотариуслар Иттифоқи фаолиятида фаол иштирок этиб, ўз хиссасини кўшиб, барча аъзо давлатлар ва ХНИ рахбариятининг эътирофига сазовор бўлмоқда.

Ўзбекистон нотариатининг ХНИнинг энг нуфузли комиссияси – Халқаро нотараил ҳамкорлик комиссиясига сайланиши - бунинг яққол тасдиғи десак асло муболаға бўлмайди.