Улуғ шоир ҳайкали пойига эҳтиром рамзи сифатида гулчамбарлар қўйилди, ижод мактаби ўқувчилари томонидан устозга бағишлов шеърлари ўқилди. Тадбирда Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Марғилон шаҳар ҳокими Aдҳамжон Зиявитдинов, ёзувчи ва шоирлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ёш шоирларнинг жўшқин хитоблари боғ узра баралла жаранглаб, кўҳна кентга тонг нафасидек мусаффо шукуҳ таратди гўё. Эҳтиром тадбирига жам бўлган каттаю кичик ўзгача ёруғ таассурот, қалбларда шоирнинг ўлмас сатрлари акс-садо бериб тарқалди.