Томонлар олий даражадаги музокаралар чоғида, жумладан, Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Тинчлик ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Хитой позициялари муштараклиги, шунингдек, икки давлатнинг БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасида яқин ҳамкорлик қилишда қатъийлиги таъкидланди.

Йиғилишда жорий йилда икки ва кўп томонлама шаклларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.