Бугунги кунда алоҳида эҳтиёжли болаларнинг соғлом тенгдошлари билан тенг шароитларда ўқиши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувини енгиллаштириш мақсадида ҳудудларда инклюзив таълим марказлари ташкил этилмоқда.
Aна шундай марказлардан яна бири Навоий шаҳрида фойдаланишга топширилди. Унда ҳар ойда 30 нафардан ортиқ имконияти чекланган ёшлар турли йўналишларда ўқитилади.
— Инклюзив таълим марказларида имконияти чекланган болаларнинг имконияти, индивидуал-психологик ўзлаштириш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, соғлом болалар билан бирга ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси Севдиёр Увайтов.