Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, Элчини лавозимга киришгани билан табриклади ва унинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қатар томонини футбол бўйича Жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани таъкидланди.

Томонлар икки томонлама сиёсий мулоқот фаоллашганини қайд этиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш тарафдорлигини билдирди.

Парламентлараро мулоқотни кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича сўз юритилди.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

— Қатарнинг янги Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдим. Икки ва кўп томонлама шаклларда Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдик. Элчини лавозимга киришиши билан табриклайман ва профессионал фаолиятида муваффақиятлар тилайман. Қатарнинг мамлакатимизда Элчихонаси очилишини эса оқишлаймиз. Ишончим комилки, Қатар дипломатик миссиясининг 2023 йилдан бошлаб фаолият юритиши икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади, деб ёзади вазир ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.