Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ матбуот котиби Зоир Йўлдошев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда уч нафар ҳайдовчида 7,5−8 жарима балли мавжуд. Яна икки нафар ҳайдовчи 6,5−7 балл, 12 нафар ҳайдовчи эса 5,5−6 балл тўплаган.

Жарима баллари қўлланган ҳайдовчиларнинг асосий қисми — 165 193 нафари 0,5 дан 5 баллгача бўлган умумий балларни жамлаган. Қайд этилишича, 2025 йилнинг сўнгги икки ойида 50 мингдан ортиқ ҳайдовчи жарима балларини олган.

ЙҲХХ матбуот котиби эслатишича, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳам жарима баллари ҳисобланади. Ҳозирги вақтда эса баллар фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида қўлланмоқда.