Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдовчиларга қўлланилган жарима баллари таҳлилига кўра, ўтган даврда:
- 5 баллгача жарима тўплаганлар — 4 нафар;
- 4 баллгача — 14 нафар;
- 3 баллгача — 129 нафар;
- 2 баллгача — 4976 нафар;
- 1 баллгача — 63 974 нафар ҳайдовчини ташкил этган.
Шу билан бирга 9 миллион 325 мингдан ортиқ ҳайдовчи умуман жарима балл олмаган.
Таъкидланишича, ўтган уч ой ичида қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сезиларли даражада камайган.
Хусусан, июнь-август ойларида 167 мингта қоидабузарлик аниқланган бўлиб, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан (285 мингта) 58 фоизга кам.
Шунингдек, бу даврда ҳайдовчи айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони 2024 йилдаги 531 тадан жорий йилда 338 тагача — 36 фоизга қисқарди.