У 5 ноябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда бу фикрини изоҳлади.
«Камбағаллик кўрсаткичи икки турга бўлинади. Глобал камбағаллик ва миллий камбағаллик кўрсаткичи. Глобал камбағаллик даражасини жаҳон банки белгилайди. Жаҳон банки тадқиқотларига кўра, камбағаллик 3,2 АҚШ долларида белгилаган. Юқори ва ўрта ривожланаётган давлатлар эса камбағаллик чегараси 5,5 долларни ташкил этади.
3,2 доллар 5 600 сўмга тенглаштирилганини сабаби тўлов коеффитсиенти ҳисобга олинган. Масалан, Америкада 1 та нон 20 доллар бўлса, Ўзбекистонда 2 центга тенг. Бу глобал камбағаллик кўрсаткичи. Лекин бу кўрсаткич Ўзбекистонда амал қилади деб ҳечким айтгани йўқ. Бу камбағалликни ўлчаш учун шунчаки ўлчов, кўрсатгич эди», — дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.