Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи «ноль» ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. У 82 та товарга татбиқ этилади, улар жумласида:

  • кастор ёғи ва унинг фракциялари;
    • асбест;
    • натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;
    • карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;
    • ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;
    • керамик маҳсулотлар, эмаль ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;
    • тўқимачилик бўёғи;
    • сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;
    • мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;
    • сунъий мум;
    • тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;
    • ферментлар, ферментли препаратлар;
    • тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;
    • сунъий мўйна;
    • елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материалла;
    • фильтр қоғоз ва картон;
    • аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;
    • зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
    • комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;
    • кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар.