Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлигининг 55 фоизи турмуш тарзи (овқатланиш, зарарли одатлар, яшаш шароити), 20 фоизи атроф-муҳит, 15 фоизи ирсий омиллар ва 10 фоизи тиббий ёрдам билан боғлиқ;

Бугунги кунда республика аҳолисининг 56 фоизида ортиқча вазн, шундан 24 фоизида семизлик, 46 фоизида меъёридан ортиқ холестерин, 31 фоизида юқори артериал қон босими мавжуд, 67 фоизи етарлича мева-сабзавот истеъмол қилмайди (кунига 400 гр);

Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қуйидагилар белгиланмоқда:

2021 йил 1 июндан бошлаб:

  • 6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида уларни микронутриент кукуни билан;
  • 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан;
  • 2–10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препарат билан бепул таъминлаш;

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3–15 ёшдаги болаларни йод препарати билан;
  • 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш;

2021 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудида олий нав буғдой унини микронутриентлар билан бойитилган тақдирда реализация қилишга рухсат бериш;

  • Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида эксперимент тариқасида 2021 йил 1 январдан бошлаб “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилмоқда;
  • Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази, тиббиёт олий таълим муассасалари, ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш марказларига:

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббий ходимлари учун диетология бўйича қайта тайёрлаш курсларини очиш;

аҳоли учун овқатланиш бўйича маслаҳатчи тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқи берилмоқда.

  • Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институтига соғлом овқатланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш вазифаси юклатилмоқда;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • таълимнинг барча босқичларида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича дарс (машғулот)лар ўтилиши;
  • тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи махсус белгилар билан тамғалаш икки босқичда жорий этилиши белгиланмоқда.