Ўзбекистон – Халқ таълими вазирилигининг Халқаро грантлар ва лойиҳалар бўйича вазир маслаҳатчиси Улуғбек Қосимхўжаев ва Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг маданият ва таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Жоанне Крамб «English Speaking Nation: English Summer Excellence Training» (ESN: ESET) дастурининг бир қисми сифатида Ўзбекистонга 25 нафар америкалик инглиз тили ўргатувчи мутахассисни илиқ кутиб олди. Ушбу 25 нафар инглиз тили ўқитиш бўйича эксперт Ўзбекистондаги 420 нафардан ортиқ ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиси учун мўлжалланган 108 соатлик инглиз тили машғулотларини ўтказишда 7 нафар маҳаллий бириктирилган америкалик ўқитувчи-мураббий сафига қўшилади. 18 кунлик тренингдан мақсад ўзбекистонлик инглиз тили ўқитувчиларига инглиз тилида гапириш, ёзиш, тинглаш ва тақдимот кўникмаларини такомиллаштиришда ёрдам беришдан иборат.

25 нафар инглиз тили ўқитиш мутахассиси юртимизнинг еттита вилоят – Андижон, Наманган, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро ва Урганч шаҳарларида 1–22 август кунлари маҳаллий давлат мактаблари ва малака ошириш марказларида машғулотлар олиб боради. Тренинглар давомида умумий инглиз тилини кундалик фаолиятда, шунингдек, синф ўқитувчилари ва ўқувчилари билан мулоқотда ишлатишга эътибор қаратилади. Инглиз тили ўқитиш бўйича экспертлар 15 кишидан иборат бўлган ўқитувчилар гуруҳларига таълим беради ва бу тўғридан-тўғри инглиз тили она тили бўлган экспертлар билан алоқага киришишга имкон яратиб беради. Умумий инглиз тили ва синфдаги амалиётдан ташқари, ESN: ESET дастури ўқувчиларга фақат инглиз тилида дарслар ўтиш ва мураккаблаштирилган микро-ўқув сессияларида фақат инглиз тилида тақдимотлар ўтказишга ёрдам беради. Бундан ташқари, дастур давомида тўғридан-тўғри амалиётга, умумий тақдимотлар ва ўз шерикларининг билимларини таҳлил қилишга урғу берилганлиги, уларни келажакда тегишли синф хоналарига олиб келиши мумкин бўлган воситалар билан жиҳозлайди.

«The English Speaking Nation: Summer Excellence Training» (ESN: ESET) – бу «English-Speaking Nation: Secondary Teacher Training Program (ESN: STT)»

номли Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчиларининг синфхона инглиз тили даражасини ва инглиз тили ўқув кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган умуммиллий ташаббуснинг бир қисми ҳисобланади. Босқичма-босқич структура орқали, дастур уч йил мобайнида Ўзбекистонда 15 000 нафар инглиз тили ўқитувчисини қамраб олишни мақсад қилган. «The English Speaking Nation» – АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Давлат ишлари қўмитаси ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ўртасида таълим ислоҳотини амалга оширишга қаратилган ҳамкорлик дастури ҳисобланади. Халқаро таълим соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилоти – Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари, «The English Speaking Nation» дастури учун амалга оширувчи ҳамкори бўлиб хизмат қилади, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.