Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 20-25° бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 22-27° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 22-27° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айлаиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 13-18° бўлади.