Мазкур қоидалар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидентлар ва норезидентлар ҳамда республикамиз ҳудудидан ташқаридаги резидентлар томонидан амалга ошириладиган валюта операциялари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар умумлаштирилмоқда.
Хусусан, лойиҳада тижорат банклари томонидан резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш, ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш, шунингдек, жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул шаклидаги чет эл валютаси билан операцияларни амалга ошириш тартиблари белгиланган.