Маълум қилинишича, тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та йирик хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
- Meta — 41,7 млрд сўм;
- Google — 29 млрд сўм;
- Apple — 27,3 млрд сўм;
- Amazon — 4,1 млрд сўм;
- Booking.com — 3,6 млрд сўм;
- Netflix — 1,4 млрд сўм;
- Zoom — 1,4 млрд сўм;
- ACCA — 1,2 млрд сўм;
- Xsolla — 966,7 млн сўм;
- TikTok — 903 млн сўм.
Амалдаги тартибга мувофиқ, электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахслар ҳар чоракдан кейинги ойнинг 20-кунига қадар солиқ ҳисоботларини тақдим этиши ва белгиланган солиқ тўловларини амалга ошириши шарт.
Маълумот учун: электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компанияларни солиққа тортиш механизми Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётда шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.