Учрашув давомида Ўзбекистон–Фаластин муносабатларини икки ва кўп томонлама форматларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар ва конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишиб олди.
Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги элчини мамлакатдаги фаолияти давомида қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.