Фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим кунларда, асосан кечга яқин ва Тошкент вилоятида 1 июнда кечга томон конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Иш ҳафтаси давомида кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари 22-25° ни, кундуз кунлари 37-39° ни, жанубда ва чўл ҳудудларида 38-43° ни ташкил этади. Ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.

31 май ва 1-2 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.