Таққослаш учун, шу пайтгача бутун бошли тизимда атиги 15 нафар аёл бундай юксак эътирофга эришган эди. Бу шунчаки рақамлар эмас, бу — давлат раҳбарининг гендер тенгликни мустаҳкамлаш ва одил судловда хотин-қизлар ўрнини оширишга қаратилган сиёсатининг амалдаги натижасидир.

Тақдирлаш маросимида сўз олган Саида Мирзиёева муҳим янгиликни маълум қилди:

«Мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон аёл судялари ассоциацияси ташкил этилди ва мен ушбу воқеа муносабати билан барчамизни самимий қутлайман».

Одил судловда аёлларнинг кўпайиши тизимнинг янада шаффоф, жамият учун очиқ бўлишини таъминлайди. Сўнгги 10 йилда юртимизда аёл судьялар сони 2 баробарга ошиб, тизимдаги улуши 15 фоизга етди. 2030 йилгача бу кўрсаткич 30 фоизга етказилади.

Аёл судья бўлиш — бу шунчаки касб эмас, балки адолат ва инсонпарварликни ўзида жамлаган юксак масъулиятдир. Ушбу тарихий эътироф суд тизимимизда гендер тенглик асосидаги янги маданиятни шакллантиради ва минглаб ёш қизларимиз учун кучли мотивация бўлиб хизмат қилади.