Ҳиёбон ва ер остидаги автомобиль йўли Ал-Хоразмий ва И.Каримов кўчалари кесишмасида жойлашган бўлади. Мазкур лойиҳани амалга оширилишини, чорраҳада автотранспорт воситаларининг ҳаракатини светофорларсиз таъминлаш ва тартибга солиш мақсадида қуриш таклиф қилинди. Транспорт ечими Ал-Хоразмий кўчасидан туннель типидаги темир-бетон йўл ўтказгичидан иборат бўлиб, И.Каримов кўчаси йўл ўтказгич устидан ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти кўрсатмасига биноан амалга ошириш режалаштирилаётган ушбу лойиҳа «Боштранслойиҳа» акционерлик жамияти мутахассислари томонидан туннель типидаги йўл ўтказгичнинг 4 та варианти ишлаб чиқилган ва улардан энг муқобил варианти танланди. Йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги – 500,72 м, туннель ҳаракатланиш қисмининг баландлиги – 5,5 м, туннелнинг кенглиги – 17,10 м.

Ер ости автомобиль йўлининг қурилиш ишларини ушбу соҳада катта тажрибага эга бўлган «Кўприкқурилиш» Трести УК мутахассислари томонидан амалга оширилади.

Ахборот-таҳлилий медиа маркази