Унда:

музейлар ва театрларда, шунингдек, уларга туташ ҳудудда интерфаол зоналарни яратиш;

музейларда хорижий тилларни мукаммал биладиган гид (гид-таржимон), музей брендини тарғиб қилиш бўйича маркетолог ва унинг хизматларини монетизация қилиш бўйича мутахассис лавозимларини жорий қилиш;

актёрларнинг нутқини бир вақтнинг ўзида таржима қилиш имкониятига эга бўлган қулоқчинлар ва (ёки) матнли монитор-табло ўрнатиш орқали хорижий томошабинлар учун театр чиқишларини синхрон таржима қилиш имкониятларини ташкил этиш;

ташриф буюрувчилар ва туризм соҳасининг субъектлари орасида сўровнома олиб бориш, маркетинг тадқиқотлари ва жамоатчилик билан ўзаро алоқа қилишнинг стратегиясини автоматлаштиришга мўлжалланган кенг қамровли ахборот тизими ва маълумотлар базасини (CRM) музейлар фаолиятида жорий этиш;

замон талабларига жавоб берадиган музейлар, театрлар инфратузилмасини ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш мақсадида дунёнинг етакчи музейлари ва театрларидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

музей ва театрларда “фахрий меҳмон” мақомини жорий қилиш;

музей ичида ҳунармандлар устахонасини ва савдо шохобчаларини ташкил этиш ҳамда уларда музей ашёлари ва коллекциялари нусхалари, миллий сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш;

музейда ахборот ва виртуал ҳақиқат технологиялардан фойдаланган ҳолда сенсорли экранларда интерфаол кўргазмалар ўтказиш;

музейлар, галереялар ва маданият объектларида бошқа музей ашёлари ва коллекцияларининг кўргазмаларини ташкил этиш;

музейлар ичида фотосурат ва видеотасвирга олиш тартибини соддалаштириш;

санъат йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун музейларга имтиёзли тартибда киришлари учун шароит яратиш;

“Маданият объектларининг дўстлари клуби”ни ташкил этиш, хайрия маблағлари, меценатлик кўмаги, шунингдек, маданият соҳасидаги васийлик кенгашлари маблағлари ҳисобидан ҳар йили камида иккита музейларнинг, шу жумладан битта ҳудудий музейнинг брендини яратиш ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарғибот қилишни ташкил этиш;

музейлар ва театрларнинг туризм соҳасидаги иштирок этиши юзасидан баҳолаш рейтингини олиб бориш;

музей ашёларини чет эл кўргазмаларига вақтинча олиб чиқилганда уларнинг бутлигини сақлашга қаратилган суғурта қилиш таомилларини ишлаб чиқиш.