Ўзбекистонда болалар орасида  коронавирус касаллиги 7-18 ёшгача бўлган болаларда кўп учрамоқда. Коронавирус юқишининг олдини олувчи дорилар йўқ. Лекин болалар орасида  соғлом турмуш тарзини, кун тартибини тўғри ташкил этиш ҳамда барча санитария- гигиена қоидаларига амал қилиш орқали иммунитетни ошириш мумкин.

Ёш болаларга коронавирус инфекцияси ҳақида гапириб бериш шарт. Биринчидан, улар бу касалликнинг олдини олиш учун нималар қилиш кераклигини тўғри англаб етишлари керак.

Иккинчидан, улар ҳозирги кунда уйда ўтириб ОАВ орқали касаллик статистикаси ҳамда ўлим ҳолатлари ҳақида эшитадилар ва бу маълумотлар улар руҳиятига нотўғри таъсир қилиши мумкин. 

Болалар  катталарга билдирмасалар ҳам касалликнинг энг ёмон оқибатидан жуда қўрқадилар ҳамда ўз оила аъзолари учун қаттиқ хавотирланадилар.

Уларга ҳозирги вазиятда қўлланилиши керак бўлган профилактик ишларни  тўғри бажариш зарурлиги, уйда қолиш ҳамда бундай вазиятда биз нафақат ўзимизни, балки оиламизга ҳам ғамхўрлик қилишимиз кераклигини ва бунда унинг ҳам ўз ҳиссаси борлигини тўғри тушунтиришимиз керак.