Музокаралар Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди. Онлайн-тадбирларда «Binary» университети асосчиси ва раиси Жозеф Адайкалам иштирок этди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон бугунги кунда Марказий Осиёнинг «таълим хаби»га айланмоқда ва «Binary» университети учун устувор шерик ҳисобланади. Тошкент молия институти билан таъсис қилинган «Binary Graduate School» қўшма факультети ва Урганч шаҳридаги «Binary» халқаро университети каби ўқув лойиҳаларининг фаолияти юқори баҳоланди.
Шунингдек, музокараларда қатнашган олий таълим масканларининг ҳар бири билан биргаликда «Binary Global Teaching Center» дастурларини яратиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлик таъкидланди.
Малайзия вакиллари қўшма тадқиқотлар, конференциялар ва семинарлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон олий билим юртлари ва «Binary» университети вакиллари тегишли ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.