Бу ҳақда Фискал таҳлил хабар берди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 1 сентябрь ҳолатига махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 197 819 тани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 % кўп.

Энг кўп ҚҚС тўловчилар қуйидаги соҳаларда:

— савдо – 63,4 минг;

— қишлоқ хўжалиги – 47,5 минг;

— саноат – 27,3 минг.

ҚҚС тўловчиларининг юқори ўсиш суръатлари қуйидаги соҳаларда кузатилмоқда:

— транспорт – 13,5%;

— хизмат кўрсатиш – 10,2%;

— ахборот ва алоқа – 8,1%.