Бу ҳақда «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида сўз борган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тарбия муассасаларидаги болалар муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича «Меҳр дафтари» тизимини ҳаётга татбиқ этиш вазифаси юклатилди. 

Қарорда белгиланганидек, 2021 йил 1 ноябрдан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади. Жамғарма маблағлари эса ҳомийлик, алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдо корхоналари соф тушумининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма (йиллик 85 млрд сўм) ҳисобидан шакллантирилади.

Шунингдек, етим болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланмоқда.