Спорт ва туризм вазирлиги хабарига кўра, www.1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтган 18 ёшдан юқори бўлган юртдошларимиз сони 1 миллион 200 мингдан ошиб кетди. Аниқ рақамларга таянадиган бўлсак, платформа фойдаланувчилари сони 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркаклар, 451 397 нафари эса аёллардир.
Эътиборлиси, платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилган.
Хўш, нега сиз улар сафига қўшилмаяпсиз? www.1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтинг ва бир сутка давомида 10 минг қадам ва ундан кўпроқ юриб, қўшимча маблағларни қўлга киритинг.