2023 йил 1 июль ҳолатига Пенсия жамғармасидан пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 миллион 470 минг 29 нафарни ташкил қилади. Шундан пенсия олувчилар 3 миллион 854 минг 614 нафар, нафақа олувчилар 615 минг 415 нафарга тенг.
Берилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 650 нафардан ортиқ фуқаро 50 доллардан кам пенсия олади. Бу 652,9 минг нафар пенсионер дегани.
Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, энг юқори иш ҳақи билан пенсия (ҳисобланган) тайинланган фуқаролар 401,9 минг нафарни ва энг кам миқдорда пенсия олувчилар 652,9 минг нафарни ташкил этади.
Энг кам пенсия ва нафақа миқдорлари Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 28 мартдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-45-сон фармони ҳамда 2023 йил 28 июлдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-120-сонли фармонига мувофиқ минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди, дея маълум қилди жамғарма.
Статистика агентлиги Ўзбекистонда 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни (47 доллар) ташкил этишини хабар қилганди. Бу юқорида очиқланган 652,9 минг фуқаро олаётган энг кам миқдордаги пенсия 50 долларга ҳам етмаслигини англатади.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь-июнь ойларида янги тайинланган пенсиялар ва нафақалар:
ёшга доир пенсияси олувчилар – 121 620 нафарни;
ногиронлик пенсияси олувчилар – 15 326 нафарни;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар – 9 255 нафар оилани;
шунингдек, нафақалар – 55 015 тани ташкил этди.