Ўзбекистонда “туроператор – меҳмонхона – транспорт – савдо ва хизмат кўрсатиш” комплекс хизматларини кўрсатувчи туристик кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қатъий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Туризм соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида таъкидланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда туристик хизматларни сертификатлаш ва туризм инфратузилмаси обектлари, шунингдек, жойлаштириш воситаларини таснифлаш жараёни учун ҚР-код орқали туристларни баҳолашнинг тўлиқ рақамлаштирилган тизими жорий этилади.