Квартиралар нархи бир йил давомида 5,5 фоизга, жумладан:

бирламчи бозорда — 7,1 фоизга;

иккиламчи бозорда — 4,2 фоизга қимматлашган.

Якка тартибдаги уйлар нархи эса 2025 йилнинг II чорагига нисбатан 2 фоизга ошган.

Тошкент шаҳрида квартиралар нархи бир йилда 3,9 фоизга, республиканинг қолган ҳудудларида эса 7 фоизга кўтарилган.

2026 йилнинг II чорагидан бошлаб уй-жой нархлари индекслари янгиланган методология — гедоник регрессия усули асосида ҳисобланмоқда. Мазкур усул уй-жойнинг майдони, жойлашуви, қавати ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиб, бозордаги нархлар динамикасини янада аниқроқ баҳолаш имконини беради.