Тўлиқ эмланганлик даражаси бўйича ҳудудлар кесимида рейтинг:
Фоизлар ҳудуд аҳоли сонига нисбатан олинган. Наманган аҳолиси олдинда кетяпти. Айни пайтда наманганликларнинг 7.8 фоизи тўлиқ эмланган (137.404 нафар).
Кейинги ўринларда Андижон 6.6% (130.994 нафар), Фарғона вилояти 6.3% (155.511 нафар) кўрсаткич билан турибди.
Жиззахликларнинг 6.4% и (54.256 нафар) тўлиқ эмланган. Тошкент шаҳри 5.4% (102.261 нафар), Хоразм вилояти 5.2% (63.469 нафар) аҳолиси вакцинанинг ҳамма дозасини олган.
Тўлиқ эмланганлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткич Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида. Аҳоли сонига нисбатан 3.7 % ни ташкил қиляпти.
Табиийки, вакциналар танлови кўпайса, тарғибот кучайтирилса, вакцинация жараёни тезлашади.
@gazetauz нинг ёзишича, Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Олмалиқ шаҳрида "Jurabek Laboratories" корхонасига ташрифи давомида маълум қилинган. Moderna — 3 млн доза; Pfizer/Bio N Tech — 1,2 млн доза; ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза, Спутник V — 1,7 млн доза.
Jurabek Laboratories корхонасида тез орада Спутник V вакцинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Ўзбекистон ноябрь ойигача аҳолининг 70% тўлиқ эмланишини истиқболдаги режа сифатида кўрмоқда.