“Aгро ТВ” агросаноат соҳасидаги маълумотларни тўлиқ ёритувчи инновацион телеканал бўлиб, асосан, томошабинга қишлоқ хўжалигидаги сўнгги янгиликлар, халқаро тажриба, инновациялар хақида, шунингдек, етакчи маҳаллий ва хорижий экспертларнинг фикрлари билан танишиш имкониятини беришга ихтисослашган.
“Aгро ТВ” телеканали 24/7 режимида, HD форматида ишлайди, ўзбек (60%), рус (30%), инглиз (10%) тилларида фаолият юритади.