Тадбир давомида спикерлар томонидан яшил иқтисодиётнинг моҳияти, роли, афзалликлари, табиий ресурслардан самарали фойдаланишда Германия ва Европа давлатларида яратилган натижалар, экологик барқарорлик ва инсон ҳаёти фаровонлигини таъминлаш, шунингдек, ривожланишда “Яшил” иқтисодиётдан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар муҳокама қилинди.
Умумий пленар йиғилиш ва 4та ишчи бўлимдан иборат бўлган анжуманда “Марказий Осиёда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш”, “Хатарларни бошқаришда рақамлаштиришнинг роли ва иқлим ўзгаришида ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги”, “Яшил иқтисодиёт нуқтаи назаридан сув ва энергиядан барқарор фойдаланиш” ҳамда “Иқтисодий, ижтимоий ва экологик барқарорликни таъминлаш” мавзуларида чиқишлар тақдим этилди.