Пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган жами 837 000 Россия рубли нақд хорижий валютасини олиб ўтаётгани аниқланди. Бу ҳақида вилоят Божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда доимий яшаш жойига эга бўлган ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.