Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Қайд этилишича, Уйчи туманининг “Янгиер” МФЙ ҳудудида “ўзбек–қирғиз” давлат чегараси орқали ҳаракатланаётган Андижон шаҳрида яшовчи икки нафар фуқаро тўхтатилиб текширилган. Улардан 19 кг 169 г “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди. Кейинчалик наркотикни олиб кетишга келган яна бир шахс ҳам ушланди.

Терговга қадар текширувда ушбу шахслар қирғизистонлик наркосавдогар билан тил бириктириб, гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида мамлакатимиз ҳудудига олиб киргани аниқланди.

Шунингдек, бошқа тезкор тадбирда Янги Наманган туманида яшовчи муқаддам судланган аёл 1 кг 953 г “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.