Бу жараён аллақачон бошланган. Ушбу рейслар учун чипта нархи аслида қанча?
24 майгача амалга ошириладиган чартер рейсларнинг чипта нархлари билан танишинг:
Истанбул – Тошкент — 285 USD;
Шаржа – Тошкент — 221 USD;
Франкфурт – Тошкент — 400 USD;
Лондон – Тошкент — 440 USD;
Деҳли – Тошкент — 224 USD;
Москва – Тошкент — 147 USD;
Санкт-Петербург – Тошкент — 178 USD;
Ростов – Тошкент — 160 USD;;
Қозон – Тошкент — 148 USD;;
Новосибирск – Тошкент — 186 USD;
Aмалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.
Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек, бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Ўзбекистан "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.