Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Душанбе шаҳрида  футбол бўйича Тожикистон миллий  терма жамоаси Россия термасини  қабул қилади.

Тожикистон футбол федерацияси ушбу ўртоқлик ўйинини бошқариш учун ўзбекистонлик ҳакамларни таклиф қилди. Учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Тимур Гайнулин ва Андрей Цапенко ёрдам беради.

Россия термаси 20 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан баҳс ўтказиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди. Лекин ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмади.