Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенконинг таклифига биноан борди.
"Жорий йилнинг 20-30 август кунлари иқтидорли ўқувчиларимиз беларус ва россиялик тенгдошлари билан бирга турли маданий марказлар ҳамда тарихий обидаларга саёҳат қилишди. Шу билан бирга компьютер тўгараклари, оммавий тадбирлар, спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этиб, тиббиёт марказида турли тиббий муолажалар олиб қайтди", дейилади хабарда.
Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг мароқли ҳордиғини ташкиллаштиргани учун Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко ва унинг жамоасига ўз миннатдорчилигини изҳор этади.