Миллий Олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, мусобақа якунида ҳамюртларимиз биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Хусусан, ўсмирлар тоифасида турнир ғолибига айланган ва янги жаҳон рекордини ўрнатган Охунжон Абдуқодировнинг чиқиши алоҳида эътирофга лойиқ.
Шунингдек, Ярослава Эштаева кумуш медалга сазовор бўлди. Ўсмирлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда эса Охунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов ва Шоҳрух Садиров бронза медалини қўлга киритишди.
Қитъа биринчилигидаги ушбу муваффақиятли иштирок ўзбекистонлик мерганларнинг тайёргарлик даражаси юқори эканлигини ва халқаро майдонда рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади.