Бугун, 25 апрел Тошкентда Ўзбекистон ва Черногория давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Тадбирда икки давлат расмийлари ўзаро туризм имкониятлари ҳақида фикр алмашди.

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг июн ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади. Бу Тошкент ва Тиват шаҳарлари ўртасида амалга оширилади.

Мулоқот чоғида эндиликда Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмайди.