Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Марказий Осиёдаги ОТМ талабалари ўртасида анъанавий “26-Япон тили нотиқлик санъати” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Унда минтақадаги олий таълим муассасалари талабалари япон тили бўйича билимларини синовдан ўтказишди.
Танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон номидан иштирок этган Япония рақамли университет (ЖДУ) талабалари Эъзоза Муҳамедова ва Саидаҳрор Ботиров биринчи ҳамда иккинчи ўринларни, Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси Гулчира Сейлбекова эса бешинчи ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойида япон тили бўйича бўлиб ўтган 31-Республика танловида ғолиб бўлган тўрт нафар талаба Ўзбекистон номидан иштирок этиш учун сараланган эди. Улар япон тили борасидаги билимлари билан деярли 90 фоиз ишончни оқлашди, дейиш мумкин.