Томонлар имзолаган ҳужжат Россия ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, мултимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш ва соҳани рақамлаштиришга қаратилган.
Меморандум Россия ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ва транзит алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мавжуд транспорт йўлакларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва истиқболли халқаро транспорт йўлакларини ривожлантиришни назарда тутади. Томонлар, шунингдек, темир йўл транспортини ислоҳ қилишда рақамлаштириш ва тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида. Ҳамкорликнинг муҳим жиҳати кадрлар тайёрлаш ва ўқитиш бўлади.