Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугунги кун ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг резидент авиакомпаниялари «Uzbekistan Airways», «Centrum air», «Qanot Sharq», «Fly One Asia», «Fly Khiva», «Air Samarqand» томонидан Жидда – Тошкент, Жидда – Андижон, Жидда – Наманган, Жидда – Урганч, Мадина – Тошкент, Мадина – Қарши, Мадина – Наманган, Дубай – Тошкент йўналишларида парвозлар амалга оширилди.

Хусусан, Мадина ва Жидда аэропортларидан амалга оширилган 36 та рейс орқали 7 988 та Дубай шаҳридан бажарилган 5 қатнов орқали 838 нафар йўловчиларнинг Ўзбекистонга олиб келиниши таъминланди.

Шунингдек, айни дамда «Uzbekistan Airways»авиакомпанияси HY-334 Дубай – Тошкент, HY-338 Жидда – Тошкент, «Centrum air» авиакомпанияси C6-318 Жидда – Самарқанд, C6-352 Дубай – Тошкент, «Qanot sharq» авиакомпанияси HH-902 Дубай – Тошкент рейсларини бажармоқда.

Маълум қилинишича, ватандошларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилмоқда. Минтақанинг бошқа давлатларида ҳаво ҳудуди очилиши билан мазкур тадбирлар тезкор равишда ташкил этилади ва давом эттирилади.

Шунингдек, Қатар, Баҳрайн ва Қувайт авиация маъмурияти билан музокаралар олиб борилиб, яқин кунларда ватандошларни Ўзбекистонга Саудия Арабистони ҳудуди орқали қайтариш бўйича чартер рейсларини амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Яқин Шарқ мамлакатларида бўлиб турган фуқароларимиз Ўзбекистон Республикаси Элчихона ва консулликлари билан алоқада бўлиб туришлари тавсия этилди.

Ушбу рейслар бўйича маълумотларни аниқлаштириш учун фақатгина авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига ва уларнинг расмий веб-сайтларида кўрсатилган телефон рақамларига (ишонч телефонларига) мурожаат қилиш лозим.

Эҳтимолий тушунмовчиликлар ва молиявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида фақат расмий маълумот манбаларидан фойдаланиш ва текширилмаган воситачиларга мурожаат қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида «Ўзавиация» агентлигининг call-маркази 24/7 режимида ишлайди: тел. +998 (78) 120-00-72, +998 (71) 200-07-65.