ЯИМ дефлятори 13,6 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 21,04 млн. сўмга етди.
2021 йилда тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 26,9 %, саноат 27,8 %, қурилиш 6,7 %, хизматлар 38,5 %ни ташкил этди.
Ўтган йилнинг якунларига кўра, мамлакатимизда ташқи савдо айланмаси 42,07 млрд. долларни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 16 фоизга ўсди. Шу жумладан, экспорт ҳажми 16,61 млрд. долларни, импорт ҳажми эса 25,46 млрд. долларни ташкил этди. Бу борадаги кўрсаткич 2020 йилга нисбатан мос равишда 10 фоизга ва 20,4 фоизга ўсди.