Агентликнинг хабар беришича, шу йилнинг 6—11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида 6 вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.