Келишувда информатика ўқитувчилари учун тренинглар ташкил этиш, жорий ўқув йилидан вариатив ўқув режа асосида фрилансерлик йўналишида юқори синф ўқувчиларига Java Foundation каби ўқув курсини ўқитишни ташкил этиш назарда тутилган.
Биринчи навбатда жорий йил октябрь-ноябрь ойларида пилот мактабларининг 60 нафар информатика ўқитувчилари учун хорижий тренерлар томонидан «Java дастурлаш тили» ҳамда «SQL маълумотлар базаси» йўналиши бўйича онлайн тренинглар ташкил этилади. Тренингни муваффақиятли битирган ўқитувчиларга тренерлик фаолиятига рухсат берувчи тегишли сертификат берилади.
Иккинчи навбатда пилот мактабларнинг компьютер техникаси созлиги ҳамда юқори тезликда кенг полосали интернет тармоғига уланишини шай ҳолатга келтирилади, ҳамда ота-оналар ва ўқувчилар билан биргаликда фрилансерлик йўналиши бўйича вариатив ўқув режа ўқитиш жорий этилиши келишилади.
Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган мактаб битирувчиларининг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган халқаро даражадаги сертификатни қўлга киритиши ҳамда иш шароити, ойлик маоши ва бошқа омиллари маъқул бўлган замонавий касбини эгалланиши таъминланади, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.