Шу билан бирга, компания томонидан Жаҳон банки, Европа космик агентлиги каби халқаро ташкилотларга қурғоқчилик ва тупроқ таркиби мониторинги каби бир қатор лойиҳаларини амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якуни бўйича ҳамкорликда Ўзбекистон ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳасида космик технологияларни қўллаш орқали синов лойиҳасини амалга ошириш, агентлик ходимлари кўникмаларини кучайтириш мақсадида тренинглар ташкил этиш ҳамда ҳамкорликда халқаро молия институтларига қишлоқ ва ўрмон хўжалигида барқарор ривожланишида космик технологияларнинг роли каби лойиҳаларни тайёрлаш ва уларни молиялаштириш юзасидан ишларни амалга ошириш масаласи келишиб олинди, деб хабар беради «Ўзбеккосмос» агентлиги матбуот хизмати.