UNG Petro бензин қуйиш шохобчаси AI-92 учун баҳорги чегирма эълон қилди. Бу ҳақда UNG Petro матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, баҳорги чегирма доирасида UNG Petro да AI-92 бензини 7 500 сўмдан сотилади. Чегирма фақат чекланган муддатда амал қилиши таъкидланган ва қанча муддат амал қилиши ҳозирча номаълум.

Бензин қуйиш шохобчасида AI-92 бензини учун эски нарх 9 200 сўм атрофида эди.

Маълумот учун, UNG Petro «Ўзбекнефтгаз»га қарашли бензин қуйиш шохобчалари тармоғи ҳисобланади.