28-30 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилиши мўлжалланган “Амир Темур жаҳон олимлар ва адиблари нигоҳида” деб номланган халқаро илмий-амалий конференцияда йигирмадан ортиқ мамлакатдан меҳмонлар келиши кутилмоқда. Урашувларда Соҳибқирон ва Темурийлар даврини ўрганган олимлар, ёзувчи ва шоирлар мавзу юзасидан мулоқотлар олиб борадилар.

Конференцияда юртимиз олимлари, шоир-ёзувчилари вакиллари, жамоатчилик намоёндалари, ёшлар қатнашиши кўзда тутилган.

***

 Шарқ мамлакатлари... Шарқ фалсафаси... Шарқ мўжизаси... Жаҳон тамаддунининг бугунги тараққиётига тамал тошини қўйган буюк Шарқ юзлаб, минглаб даҳоларни етиштиргани ҳеч кимга сир эмас.

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви миллий маданиятмиз тарихини ўрганишга катта имкониятлар, осори-атиқа ёдгорликларимизни асраш, миллий кадриятларимизни тиклаш, қадимий бой тарихимизни ўрганишга, ҳур фикрлиликка шароит яратди.

Марказпй Осиё ҳалқлари узок тарихга эга. Азал-азалдан ўз юртини ёвдан асраш йўлида мардлик кўрсатган Тўмарис, Зарина, Широқ, Муқанна, Махмуд Торобий, Жалолиддин Мангуберди хақидаги маълумот ва афсоналар маълум. Қадимги давр маданияти, маънавияти, жумладан, ахлоқ, маърифат, таълим-тарбия хақидаги фикрлар халк оғзаки адабиётида, фольклорда, турли халқ анъаналарида хам ўз аксини топиб келган. Гўрўғли, Алпомиш, Рустам хақидаги достонларда халқимғзнинг қадимги урф-одатлари, рухияти, хулқ- одобларининг ифодасини учратишимиз мумкин.

Марказий Осиё қадимги Суғд, Хоразм, Фарғона, Усрушана, Чағониён каби ўлкалардан иборат бўлиб, Ғарб билан Шарқ мамлакатларини боғловчи “Ипак йўли” марказида жойлашган ва маданий жихатдан анча ривожланган минтақани ташкил этар эди.

VIII аср охири IX аср бошида Бағдодда илм-фан ривожланди, у ерда илмий Марказ “Байт-ул ҳикма – Донишмандлар уйи” ташкпл этилиб, унга барча мусулмон ўлкалари, жумладан, Мовароуннахрдан хам олиму фозиллар тўплана бошлади. Бу олим-фозиллар орасида Мусо ал-Хоразмий, Ахмад ал-Фарғоний, Абу Мансур, Марвазий, Жавхарий, Сағоний, Марварудийлар бўлган.

IX асрнинг охирига келиб Марказнй Осиё мустакилликка эришди, Хоразмшоҳлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Қорахонийлар давлати фаоллик кўрсатди. Бухоро, Самарқанд, Марв, Қўҳна Урганч, Хива каби шахарлар ўз даврининг маданият марказлари сифатида маълум бўлди.

Бу даврда Марказин Осиёдан Исмоил Бухорий ва Термизий, Абу Наср Форобий, ибн Сино, Беруний, Исмоил Журжоннй, Марғиноний, Замаҳшарпй, Махмуд Кошғарий каби улкан олнмлар етишнб чиқди ва улар ўз асарлари, нжодлари билан ўз халқларини дунёга машҳур қилдилар.

Маълумки, Ғарб адабиётларида Европа мамлакатларида кескин маданий юксалишга олпб келган ХV-ХVII асрларни Ренессанс - Уйғониш даврн деб атайдилар. Ҳолбуки, IХ-ХII асрлардаёк Марказий Осиёда Европадан бир неча аср илгари маданий юксалиш юз берганлигини ҳеч ким инкор эта олмайдп, айнан шу маданий юксалиш Европа Ренессансининг вужудга келишига катта таъсир кўрсатди.

IХ-ХII асрлардаги Марказнй Осиё маданий юксалишини Уйгониш даври, аникроғи, илк Уйғониш даври деб аталади, лекин бу Уйгониш даври кескин рўй берган тарихий воқеалар туфайли бирдан узилиб колди.

XIII асрнинг бошида Хоразмшоҳлар давлати Чингнзхон кўшинларининг дахшатлн ва аёвсиз хужумига учради. Жуда кўп маданий бойликлар, илм масканлари, мадраса ва кутубхоналар йўк килинди, санъат ва илм-фан вакиллари: олимлар, шоир ва ёзувчилар, мунажжимлар, меъмор ва мусаввирлар ўлдирилди.

Халқ оммаси мўғуллар ва маҳаллий амалдорларнинг жабр-зулмпга карши курашга отланди. Бу ҳалк қўзголонларининг энг йириги карийб 45 йил давом этган сарбадорлар чиқишидир.

Шундай шароитда Амир Темур майдонга чиқди, тарқоқ ва узок урушлардан хонавайрон бўлган Мовароуннахр ва Хуросон ерларини мўғуллар мустамлакасидан озод этнб, ягона, мустақил ва мустаҳкам давлатга бирлаштирди. Унинг маркази этиб Самарканд шаҳри танланди.

Амир Темур давлати ўз даврида Европа ва Осиёдаги энг йирнк, мустахкам ва ривожланган давлат сифатида танилди. Темур вафотидан сўнг хам XVI аср бошига қадар унинг авлодлари мамлакатга хукмронлпк қилдилар Темурийлар даврида марказий давлат иккита - Мовароуннахр ва Хуросонга ажралиб идора этилди, Самарканд ва Ҳирот бу икки давлатнинг маркази бўлиб хизмат қилди.

Марказий Осиё маданияти тарихида Темур ва Темурийлар хукмронлик даври - XIV асрнннг иккинчи ярмидан XVI асрнннг бошларигача бўлган давр сўнгги, умумнй тарихий ривожланишга жуда катта таъсир кўрсатгаи ёрқин. сермазмун, самарали давр хисобланади. Бу даврда ўзбск тили адабий тил сифатида узил-кесил шаклланди ва Марказий Осиёнпнг сўнгги маданий ривожига катта таъсир кўрсатди.

IХ-ХII асрлардаги илм-фан, маданиятнинг гуркираб яшнаши, илк Уйғониш даврини ташкил этган бўлса, XIV аср охири ва XV аср мўғуллар мустамлакачилигидан қутулиб, мустақил давлатнинг шаклланиши ва ривожи асосида маданиятда яна кўтарилиш ва кескин ривож рўй берди, бу даврни сўнгги Уйғониш даври деб аташ мумкин.

ХIV-ХV асрларда фаннинг кўп соҳалари: тиббиёт, риёзиёт, ҳандаса, география, фалакиёт, тарих, мантиқ, адабиёт, фалсафа, аҳлокшунослик ва бошқалар тараққий этди.

XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фалакиёт ва риёзиёт фанлари ривож топди. Улуғбек асос солган фалакиёт мактаби бунга ёркин мисол бўлиб, бу мактабдан жуда кўп иқтидорли олимлар етишиб чиқди: Мансур Коший, Ғиёсиддин Жамшид, Али Қушчи, Мирам Чалабий, Абдуали Биржандий ва бошкалар.

XV асрда ўзбек тили ва адабиёти, шеърияти буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий тимсолида ўзининг юкори чўқкисига кўтарилди. Навоий ўзбек тилининг фазилатларини ҳар томонлама очиб, асослаб берди.

Бундан кўрамизки, XIV-ХV аср юксалишини Марказий Осиё заминида IХ-ХII асрда рўй берган ва сунъий равишда узилиб колган маданий-маънавий юксалиш - Уйғониш даврининг тикланиши ва олий даражаси деб аташ мумкин.

Уйғониш даври маданий-маънавий ҳаётда инсоний кадриятларнинг юксак хислатлари - илмга интилиш, билимнн кучайтириш, ақлни улуғлаш, инсонийлик, руҳий покланиш, аҳлоқий камолотга эришиш, адолат, ижтимоий юксалиш, барча учун бахт-саодат, дўстлик-биродарлик, комил жамоа ва комил инсонни яратиш каби масалалар олға сурилди. Улар муҳнм илмпй тадқиқотлар, адабиёт, санъат, диний асарларнинг мазмунини ташкнл этдн. Бу даврдаги олнм, мутафаккир, донишманд, санъаткорларнинг кўпчилиги шу максад йўлида ижод килдилар. Бу давр маданиятининг ютуқлари халқимизнинг кейинги маданий ривожланишида катта замин яратди. Давлатчилик борасида ўзидан хам амалий, хам назарий мерос колдирган Сохибқирон Амир Темур хакида чуқурроқ мулоҳаза қилсак.

Буюк давлат арбоби Амир Темур, тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай (1336-1405), ўз даврида бир-бирига қарама-қарши цивилизациялар-нинг ўзаро яқинлашуви ва интеграциялашувининг ташаббускори, узоқни кўра билувчи давлат арбоби сифатида ҳам Шарқ, ҳам Ғарбга танилди. У турли дин ва бошқа тоифалардаги кишилар ўртасидаги манфаатларни уйғунлаштирувчи сиёсий арбоб сифатида фаолият юритди ва жаҳон ҳалқлари тарихида ўчмас из қолдирди. Амир Темур Осиё ва Европа ҳалқларининг ҳар соҳада ўзаро ҳамкорлиги учун қулай имконият ва шарт-шароитлар яратди. Шу сабабли, унинг умумбашарий цивилизация тараққиётидаги ўрни беқиёсдир. Амир Темур даврида Марказий Осиёда Иккинчи Уйғониш юз берди фан, санъат ҳамда маданият гуллаб яшнади ва Европа Уйғонишида катта рол ўйнади. Амир Темур дипломатик муносабатларда ҳам ташаббусни ўз қўлига олиб, ҳалқаро алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришга интилди. Амир Темур ҳақида ёзилган асарларнинг сон-саноғи йўқ, уларнинг аниқ рўйхатини тузиш қийин.

Ҳалқ орасида Амир Темур ҳақида бир ривоят юради. Унинг қўшинлари Арман заминидан ўтиб кетаётганда бир черковга дуч келишибди. Темур қўшинлари дарвозаларни очишни талаб қилибди. Аммо, черковдагилар бунга рози бўлишмасдан ўрнига катта миқдорда олтин ваъда қилишибди. Ўша пайтларда уруш қоидаларига биноан ҳаёти сақлаб қолинган мағлуб томон, ғолиб томонга омонлик солиғини тўлашган...

Черковдагиларнинг таклифи Амирга маъқул келмади. Анча ўйланиб туриб келган элчиларга “майли кимки омонлик истаса, ўз оғирлигига тенг китоб келтирсин!”, деб шарт қўйибди. Черков аҳли бу талабни узоқ муҳокама қилиб, ўлимга рози эканликларини изҳор қилибдилар. Бундай қарордан таъсирланган буюк Темур “халқнинг маънавий меросини ўз жонидан афзал кўрган эл яшашга ҳақли”, деган фармон берган экан...Тафаккур қилинг.

 Фозил СУЛТОНОВ,

Республика манавият ва маърифат маркази масъул ходими