Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида 2021-йил 12 октябр куни ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумнинг мақсади таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот фаолиятлари юзасидан икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини тартибга солишдан иборат.

Икки олий таълим даргоҳининг истиқболда турли соҳаларда ҳамкорлиги яъни илмий-услубий конференциялар ташкил этиш, услубий қўлланмалар, дарсликлар ва методик материаллар тайёрлашда, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, университетлар кафедралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, фаолият олиб бораётган илмий кенгашларда илмий даражали кадрлар тайёрлашга имкон яратади.

Таълим соҳасида педагогик-психологик муаммолар, миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича иккала томонда ташкил этиладиган илмий тадбирлар (семинар, илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари ва ҳ.к.)да томонларнинг вакиллари иштирок этиши кўзланган.

Шунингдек, тегишли йўналишлар бўйича ўзаро масофавий таълим тизимини жорий этиш, илмий ва амалий ютуқларни амалиётга тадбиқ қилиш; очиқ дарс ва мастер клас машғулотларини ҳамкорликда ташкил этиш каби муҳим масалалар ҳам кўзда тутилган.

Меморандум таълим муассасалариаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, таълим сифатини оширишга, ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, ватанни севиш ҳисларини янада мустаҳкамлаш учун ҳам хизмат қилади.